Масжид қурилишида Украинадаги урушда ҳалок бўлган Андрей Касьяновнинг (исломий исми Абдуллоҳ бўлиб, масжидга ҳам шу ном берилган) онаси Рамзия Гималетдинова, шунингдек уруш сабаб ўғли ва эридан ажралган Миляуша Баязитова катта ҳисса қўшган.
Минтақада озиқ-овқат, ичимлик суви ва дори-дармон етишмовчилиги мисли кўрилмаган даражага етган. 457 минг бола тўйиб овқатланмаслик туфайли оғир камқонликдан азият чекяпти. 146 минг нафар бола аҳволи эса ўта оғир. Ҳудуд етти ойдан бери қамал остида, Судан армияси ва Тезкор ҳаракат кучлари ўртасидаги жанглар туфайли гуманитар ёрдам етказилмаяпти.
Теҳроннинг Муртазо Герд туманидаги уйда ёш аёл пичоқланган. Унинг икки ёшдан беш ёшгача бўлган уч фарзанди ҳам ваҳшийларча ўлдириб кетилган. Афғонистон Муваққат ишлар вакили Фазл Муҳаммад Хоқоний масала аллақачон Эрон расмийларига юборилганини ва элчихона вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини таъкидлаган.
Таҳлилчилар, тўсатдан Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти орқали Ғазога ёрдам олиб киришга рухсат берилганини Мисрдаги воқеалар билан боғлашмоқда. Халқларнинг Сиси режимга қарши шиорлар айта бошлагани сионистларни чўчитиб юборган бўлиши мумкин. Зеро, Миср ичида норозилик ҳаракатларининг бошланиб кетиши АҚШ бошчилигидаги яҳудий давлатининг шериклари учун ҳам манфаатли эмас. "Бу – мусулмонларнинг вазиятни ўзгартириш ва қамални ёришга қодир эканининг энг катта исботидир", дейилади бу ҳақдаги изоҳларда.
Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳужумда иштирок этгани айтилаётган икки йигитга тегишли деб ҳисобланган хат тарқалди. Унда: "Агар бу хабар сизга етган бўлса, демак биз ўлдирилганмиз ёки режим кучлари томонидан йўқ қилинганмиз. Биз Масредаги давлат хавфсизлик бўлими биносини назоратга олишга, у ердаги куч ишлатар тизим вакиллари томонидан қийноққа солинаётган маҳкумларни қутқаришга уриндик. Бу ерда даҳшатли жиноятлар амалга оширилади. Биз ҳеч қандай партия ёки гуруҳга мансуб эмасмиз. Бу халқни уйғотиш, режим билан музокара бошлаш ва Ғазодаги геноцидни тўхтатишга қаратилган уриниш эди", дейилади хатда.
Нуристон вилояти полиция бошлиғи Ахтар Муҳаммад Мазмалнинг маълум қилишича, Афғонистонда Исломий Амирлик ўрнатилганидан бери Нуристон вилоятида бирор бир жиддий бузғунчилик ҳаракати содир этилгани йўқ. Бу ҳолат оддий одамлар ва хавфсизлик органлари ўртасидаги яқин ҳамкорлик, шунингдек, маҳаллий аҳоли билан юксак даражадаги ўзаро тушуниш натижасидир.
АҚШ Марказий қўмондонлиги 25 июль куни Суриянинг шимолидаги ал-Баб шаҳрида рейд ўтказиб, ИШИДнинг юқори мартабали етакчиси ва унинг икки вояга етган ўғлини ўлдирди. Операция Ҳалаб вилоятида амалга оширилган бўлиб, оқибатда Завба Муслиҳ ал-Ҳардани ҳамда унинг ўғиллари – Абдуллоҳ ва Абдурроҳман ҳалок бўлган. CENTCOM баёнотида айтилишича, уларнинг барчаси "АҚШ ва коалиция кучлари, шунингдек, янги Сурия ҳукумати учун таҳдид" ҳисобланган.
Суриянинг собиқ президенти 2013 йил августида Шарқий Гута, Адра ва Доумадаги кимёвий ҳужумлар билан боғлиқ инсониятга қарши жиноятларда айбланган. Башар Асадни ҳибсга олиш ордери 2023 йилнинг ноябрида чиқарилган. Бироқ прокуратура кейинчалик бу ишни қайта кўриб чиқишга қарор қилган.
24 июль куни туш пайти сувда чўмилаётганда аҳволи кескин ёмонлашган, нафас олиши қийинлашган ва унинг чўкиб кетишига оз қолган. Қодировни соҳилга чиқариб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва тез тиббий ёрдам машинасида касалхонага етказилган. "Новая газета” нашри олдинроқ Чеченистон раҳбарида ошқозон ости бези некрози аниқланганини маълум қилганди. Шунингдек, нашр Россия президенти маъмурияти Чеченистонда ҳокимият алмашиши сценарийсини ишлаб чиқаётганини қўшимча қилган.
Бундан ташқари сионистлар жума айёмида намозхонларнинг Ал-Ақсо масжидида намоз ўқишига тўсқинлик қилмоқда. Ғарбий Соҳилда истиқомат қилувчи бир қанча ёш йигитларнинг масжидга киришига йўл қўйилмаган ҳамда бунга эътироз билдирганлар қамоққа ташланган.