АҚШ президенти Дональд Трамп сайланганидан кейин учинчи марта Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатдан сўнг ҳар икки етакчи қисқача баёнотлар берди.
Британия, Франция ва Канада давлат раҳбарлари биргаликда баёнот бериб, Исроилни Ғазо секторидаги ҳужумларини зудлик билан тўхтатишга ва инсонпарварлик ёрдамларига қўйилган чекловларни олиб ташлашга чақирди. Акс ҳолда, уч давлат Исроилга қарши "аниқ чоралар" кўришини билдирди.
Маҳаллий нашрларга кўра, мактаб ўқувчиси воқеа содир бўлган куни 7 яшар қизалоқни ўрмонга олиб кириб, ўлдирган ва унинг жасади ёнида машҳур серияли қотилга муҳаббати изҳор этилган хатини қолдирган. Ўсмир қиз ўзини "Бицев маньяги" сифатида танилган Александр Пичушкиннинг издоши деб эълон қилган.
Янги йўриқномага кўра, хитойлик давлат амалдорларига хизмат доирасида камёб ва қимматбаҳо таомлар (деликатес), сигарет ва алкогол маҳсулотларини истеъмол қилиш қатъиян ман этилди. Шунингдек, уларнинг хорижий хизмат сафарларида катта харажатлар қилиши, аэропортларда меҳмонларни тантанали кузатиши, конференцияларда ҳашаматли безаклардан фойдаланиши ва пулларни ортиқча сарфлаши тақиқланяпти.
Al Arabiya'нинг ёзишича, ҲАМАС етакчиси Муҳаммад Синвар босқинчи исроил авизарбаси оқибатида бир неча кун олдин ўлдирилган. Айни пайтда исроил томони унинг ўлимини тасдиқламаяпти. Маълумот учун, сионистларнинг махсус хизматлари бир неча бор Яҳё Синварнинг укаси Муҳаммадни ўлдиришга уринган, аммо шу кунгача буни уддалай олмаётган эди.
Россияга бораётган хорижликлар 30 июндан "Госуслуги RuID" иловаси орқали QR код олишлари керак бўлади. Буни 3 суткадан кечиктирмай, фавқулодда ҳолатларда эса камида етиб боришидан 4 соат олдин амалга ошириш зарур.
Сўнгги 48 соат ичида Ҳиршабелле штатида Сомали армияси ва Аш-Шабаб жангарилари ўртасида кучли тўқнашувлар содир бўлди. Расмий баёнотда таъкидланишича, мамлакат хавфсизлигига таҳдид солаётган ва минтақага тарқалишга уринаётган террорчилик гуруҳига қаттиқ зарба берилган, натижада 70 нафар жангарининг йўқ қилингани қайд этилган.
исроил армияси Ғазо секторида янги қуролли юриш бошланганини маълум қилди. Бу операция «Гидеъон аравалари» деб номланди. Тунги ҳаво ҳужумларида камида 130 нафар киши ҳалок бўлган. Сўнгги ҳафтада Исроил зарбаларидан 464 нафар фаластинлик ҳалок бўлган.
2025 йил охиригача меҳмонхоналар ва сайёҳлик объектларида ҳалоллик талабларига жавоб берувчи махсус давлат стандарти ишлаб чиқилади. Бу билан Россия ҳалол хизматлар кўрсатиш талаблари расман тартибга солинган кам сонли мамлакатлар қаторига қўшилади.
Сурия банкнотларини БАА ва Германияда чоп этишни режалаштирмоқда. Бунга қадар у 10 йилдан ошиқ вақт давомида Россия билан ҳамкорлик қилиб келган эди.