Франция ҳукумати топшириғи билан мамлакат махсус хизматлари томонидан тайёрланган ҳисобот Франциядаги баъзи ибодатхона ва мактабларни нишон қилиб кўрсатгани, мусулмонларга нисбатан камситишни кучайтириши мумкинлиги боис танқидларга сабаб бўлди. Ҳисоботда Франциядаги 139 та ибодатхона ва давлат кўмаги тўхтатилган қатор хусусий мактаблар “Мусулмон биродарлар ҳаракати билан боғлиқ” экани айтилган. Мамлакат бўйлаб таҳлил қилинган 21 мактабнинг 18 таси тўғридан-тўғри, 3 таси эса билвосита ушбу ҳаракатга алоқадор деб баҳоланган.
АҚШ пойтахти Вашингтонда юз берган қуролли ҳужум натижасида Исроилнинг Вашингтондаги элчихонасида ишловчи икки ходим ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Трампнинг Яқин Шарққа тўрт кунлик сафари давомида 2 трлн доллардан зиёд қийматдаги шартномалар тузилгани маълум қилинди. Сафарнинг ташкил этилиши ҳақиқатан ҳам оламшумул бўлди: Форс кўрфазининг ҳар уч давлати Трампни ҳайратга солиш учун барча имкониятларини ишга солди. Бироқ келтирилган рақамлар ҳақиқийлигидан шубҳа қилинмоқда.
Польша прокуратураси Украина президенти Владимир Зеленскийга суиқасд тайёрлашда Россия разведка хизматларига ёрдамлашган эркакка расмий айблов қўйди. Маълум қилинишича, Павел К. деб танилган шахс 2024 йил апрель ойида Польша ва Украина махсус хизматларининг қўшма амалиёти натижасида қўлга олинган. Айни пайтда унга 8 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Жазоирнинг жануби-ғарбидаги Оран шаҳрида мактаб битирувчилари учун тарих ва география фанларидан синов имтиҳонининг матни билан боғлиқ жанжал келиб чиқди. Маҳаллий “Ал-Хабар” газетасининг ёзишича, имтиҳон жараёнида “исроил давлатини яратиш” атамаси қўлланилган, бу эса жамоатчилик ва расмийлар томонидан кескин танқидга сабаб бўлган.
Брюсселда бўлиб ўтган учрашувда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Сурияга нисбатан жорий қилинган барча иқтисодий санкцияларни бекор қилишга келишиб олди. Бироқ Суриянинг собиқ президенти Башар Асад режимига доир чекловлар ўз кучида қолади.
Британия ҳукумати Ғазодаги қон тўкилиш ва Исроилнинг узлуксиз ҳарбий амалиётлари ортидан Тель-Авив билан янги савдо келишуви бўйича музокараларни вақтинча тўхтатганини маълум қилди.
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги маълум қилишича, ҳозиргача мамлакатга қуруқлик, ҳаво ва денгиз орқали 600 мингдан ортиқ зиёратчи борган. Бу Ҳаж мавсуми учун тақдим этиладиган умумий визаларнинг 42 фоизини ташкил этиб, хорижий зиёратчилар оқими тезлашиб бораётганини кўрсатади.
исроилнинг собиқ мудофаа вазири Йоав Галантнинг фикрича, уруш қарийб 600 кундан бери давом этаётганига қарамай, ҲАМАС ҳанузгача Ғазони назорат қилмоқда. Айни пайтда мамлакатни амалдаги ҳукуматдан қутқариш ҳаётий заруратга айланган.
Исроил ҳукумати Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётлар чоғида жароҳат олиб, танасининг бир қисми – қўл, оёқ ёки бошқа аъзоларидан айрилган аскарларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга Таиландда бир ҳафталик тўлиқ қопланган таътил совға қилинди.