Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнатх Сингҳ, Жанубий Кашмирдаги террор ҳужумига жавобан Покистонга қарши бошланган «Синдур операцияси» ҳақида гапириб, «Бу ҳали якунланмади. Бу фақат трейлер эди», деди.
Исроил армияси режа доирасида Ғазо секторига қарши ҳужумларини кучайтириш ҳамда шимолий ҳудудлардаги фаластинликларни кучли бомбардимон остида жанубга кўчишга мажбурлашни режалаштирмоқда. Аҳолисини кўчиришга мажбур қилган ҳудудларга қуруқликдан ҳужум уюштиришни кўзлаётган Исроил армияси эгаллаган нуқталардан чекинишни режалаштирмаяпти ва бу ҳудудларда ишғолни доимий сақлаб қолишни мақсад қилмоқда.
2025 йил 16 май куни Истанбулда Россия ва Украина ўртасида тўғридан-тўғри тинчлик музокаралари бўлиб ўтди. Бу учрашув 2022 йилдан бери икки давлат ўртасидаги илк юзма-юз музокаралар сифатида қайд этилди. Аммо музокаралар икки соатга ҳам етмай тугаган бўлиб сезиларли натижа қайд этилмади.
Украина зудлик билан ўт очишни тўхтатишга тайёр, фақат Россия ҳам тинчлик шартларига амал қилиши керак. Украина мудофаа вазири Рустем Умеровнинг айтишича, Москва аниқ қадамларни қўйган тақдирдагина ўт очишни тўхтатишга эришиш мумкин: 30 кунлик сулҳга рози бўлиш, гуманитар чораларни маъқуллаш, украиналик болаларни ортига қайтариш ва “ҳамма учун” тамойили асосида маҳбусларни алмашиш шулар жумласидандир.
Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати кейинги 10 йил давомида Америка Қўшма Штатларига 1,4 триллион доллар миқдорида инвестиция киритилишини маълум қилди. Сўнгги кунларда фақат араб дунёси ҳисобидан АҚШ иқтисодиётига 3,1 триллионн доллардан ортиқ сармоя кириши эълон қилинди.
БМТ бош котиби ўринбосари ва Яқин Шарқ, Осиё ҳамда Тинч океани минтақалари бўйича масъул раҳбар Халед Хиарининг маълум қилишича, 2024 йилининг ўзида қуролли тўқнашувлар юз берган ҳудудларда 56 минг киши бедарак йўқолган. Унинг таъкидлашича, “2023 йил октябридан бери Исроил расмийлари томонидан ҳибсга олинган минглаб фаластинликлар ҳамон бедарак экани” жиддий ташвиш уйғотмоқда.
Янги режа исроил* ва АҚШ ҳамкорлигида ишлаб чиқилган бўлиб, уни амалга оширишда одатдагидек БМТ иштирокидан эмас, балки хусусий компаниялар ёрдамидан фойдаланилади. Жараёнга АҚШдаги UG Solutions ва Safe Reach Solutions компаниялари жалб этилади.
Дональд Трамп Яқин Шарқ турнеси доирасида Қатарга ташриф буюриб, бир неча миллиард долларлик келишувлар ва ҳамкорлик декларациясини имзолади. Унинг оилавий компанияси Қатар ва БААда гольф майдонлари ҳамда меҳмонхоналар қуришни режалаштирмоқда
Япония мусулмон жамоаси сўнгги йилларда ўсишда давом этмоқда. Бироқ мусулмон аҳоли сони ошиб бориши билан мусулмонлар дафн масаласида жиддий тўсиқларга дуч келмоқда. Муаммо шундаки, Япониядаги қабристонларнинг 99,9 фоизи фақат кремацияни (жасадни ёқиш – Azon Global) амалга оширади – бу эса исломда қатъиян тақиқланган амалиёт ҳисобланади.
Рейтер агентлиги хабарига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Истанбулда ўтказилиши режалаштирилган музокараларда иштирок этмаслигини маълум қилган. Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин ҳам ушбу музокараларда қатнашмаслигини аввалроқ эълон қилган эди. Музокараларда кимлар иштирок этмоқда?