Хитой ўзининг замонавий ядровий энергетика технологияларини жаҳон бозорига фаол экспорт қилишни режалаштирмоқда, дея маълум қилди “Qinshan” атом электр стансияси бош директори Шан Сянхе.
Сурия Нефт ва минерал ресурслар вазирлиги шимоли-шарқий ҳудудлардаги нефт конларини ўз назоратига ўтказиш учун махсус қўмиталар ташкил этишни режалаштирган. Расмийларга кўра, бу жараён бир неча босқични ўз ичига олади.
Исроилнинг Тали ал-Султон ҳудудига давом этаётган қамали ва бомбардимонлари сабабли юзлаб оилалар умидсиз ҳолатда қолган. Сув, озиқ-овқат ва тиббий ёрдамдан узилган аҳолининг ҳаёти хавф остида. Маҳаллий расмийларга кўра, қутқарувчилар ва шифокорлар 36 соатдан бери бедарак.
Ҳаракатнинг юқори мартабали расмийси Ҳуссам Бадран бу талабни “бемаънилик” деб атади ва исроилликлар босқини давом этар экан, қаршилик тўхтамаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, фаластинликларнинг ўз ерлари учун кураши халқаро қонунлар билан кафолатланган.
Сурия хавфсизлик кучлари бригада генерали Абдулкарим Аҳмад ал-Ҳамад Дайр-аз-Зор вилояти хавфсизлик бошқармаси томонидан ҳибсга олинган.
Хусийлар расмийси Муҳаммад ал-Атифий Саудия Арабистони ва БААга шиддатли огоҳлантириш берди. Унинг сўзларига кўра, можаро фақат Яман билан чекланмайди — ҳарбий тўқнашув кенгайиши мумкин. Энг муҳим инфратузилма объектлари нишонга олинади, глобал оқибатлар эса ҳалокатли бўлиши мумкин.
Умумий шаҳид бўлганларнинг асосий қисми аёллар ва болалар. 11 мингдан зиёд инсон бедарак йўқолган. 113 мингдан ортиқ киши яраланган. Инсонпарварлик ёрдами тўлиқ тўхтатилгани сабабли камида 52 киши очликдан, 17 киши, жумладан, 14 бола совуқдан ҳалок бўлган.
БМТнинг миграция бўйича агентлиги берган маълумотларга кўра, хавфли йўлларда камида 8 938 киши ҳалок бўлиб, улардан ҳар ўнтадан бири зўравонлик қурбони бўлган. Бу ўлимлар орасида отишмалар, пичоқлаш, калтаклаш, шунингдек, давлат томонидан рухсат этилган қатл ҳолатлари ҳам мавжуд.
АҚШ ўзи томонидан қидирувга берилган Афғонистон Ислом Амирлиги Ички ишлар вазири ва ҳукуматнинг бошқа юқори лавозимли аъзоларининг қаерда эканлиги ҳақидаги маълумот учун белгиланган мукофотларни бекор қилди.
Илгари дунёнинг энг яхши олимларини ўзига жалб қилган АҚШ бугунги кунда цензура ва мафкуравий назорат таҳдидлари билан юзлашмоқда. Сўнгги ҳодисалардан бири – француз олимининг АҚШга киришига тақиқ қўйилиши – академик эркинлик ва илмий жамоатчилик мустақиллигига бўлган босим ҳақида жиддий саволларни келтириб чиқарди.