“Бир қатор оммавий ахборот воситаларида Миср гўёки Ғазо секторининг 500 000 нафар аҳолисини Синай шимолига жойлаштиришга тайёр экани ҳақида хабар тарқалди. Биз бу маълумотни қатъиян рад этамиз” - Миср давлат ахборот хизмати.
Сўнгги ҳафталарда босқинчи исроил армияси, Тулкарм ва Тубасга, жумладан, у ердаги қочқинлар лагерларига ҳужум қилиб, ўнлаб тинч аҳолини шаҳид қилди. Расмий маълумотлар 40 мингдан ортиқ фаластинлик мажбурий равишда ўз уйларини тарк этганини, қочқинлар лагерларининг инфратузилмаси эса жиддий зарар кўрганини тасдиқламоқда
Вашингтон махсус виза дастури асосида келган мигрантларнинг ҳуқуқий мақомини қайта кўриб чиқмоқда. 25 март куни эълон қилиниши кутилаётган якуний қарор 532 минг мигратга таъсир кўрсатиши мумкин.
Ҳиндистонлик машҳур ислом уламоси доктор Закир Найк яқинда Афғонистон Ислом Амирлиги разведка бошлиғи Мулла Абдул Ҳақ Восиқ билан учрашди. Бу ҳақда "Hurriyat" нашри хабар берди.
Саудия Арабистони Ҳарбий Саноат Бошқармаси маълумотига кўра, мамлакатнинг 2024 йилдаги ҳарбий харажатлари 75,8 миллиард долларга етди. Бу қиролликни дунёдаги энг йирик ҳарбий бюджетга эга бешинчи давлатга айлантирди.
Россия президенти мигрантларга патентсиз ишлаш имконини берувчи фармонни имзолади. Янги тартибга кўра, чет элликлар дактилоскопия ва тиббий кўрикдан ўтгач, расман меҳнат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
АҚШ ва Европада Tesla электромобиллари ва инфратузилмасига ҳужумлар уюштирилмоқда. Францияда 12 та машина йўқ қилинди, АҚШда эса “Supercharger” маркази ёқиб юборилди. Шу билан бирга, Tesla эгалари ҳақидаги шахсий маълумотлар ошкор қилинди. Бу компания савдосига жиддий таъсир кўрсатиб, акциялар қийматининг пасайишига олиб келмоқда.
Каракас АҚШ депортация қилишни режалаштираётган венесуэлалик муҳожирларни қабул қилиш учун барча зарур чораларни кўрганини маълум қилди. Бироқ, Вашингтон жараёнга сунъий тўсиқлар яратяпти. Венесуэла Миллий ассамблеяси раиси Хорхе Родригес АҚШни чартер репатриация рейсларини блоклашда айблади.
Уттар-Прадешда 55 ёшли Муҳаммад Шариф “Ҳоли” байрамида қатнашишдан бош тортгани учун ҳиндуий радикаллар томонидан ўлдириб кетилган. Оиласи қотилларга қарши шикоят қилган бўлса-да, полиция воқеани юрак хуружи сифатида кўрсатишга уринмоқда.
Оқ уй раҳбарининг таъкидлашича, департамент самарасиз бўлиб, миллиардлаб долларлик сармоя кутилган натижа бермаган. Энди таълим сиёсати штатлар ва маҳаллий ҳукуматлар ихтиёрига топширилади.