Дажла дарёси бўйида ёқилган ва ташлаб кетилган юзлаб Қуръон мусҳафлари топилди. Бу ҳолат мусулмонлар орасида жиддий норозиликларни келтириб чиқармоқда. Журналистлар бу ҳаракат ортида муайян мафкуравий тарғибот турганини айтишмоқда. Ҳукумат эса ҳозирча жим…
Президент Франк-Вальтер Штайнмайер Олаф Шольц бошчилигидаги ҳукуматни расман истеъфога чиқарди. Янги Бундестагнинг илк мажлисида қабул қилинган бу қарор мамлакат сиёсий саҳнасида янги давр бошланишидан далолат беради.
Хабарларга кўра, ёнғин сабабли 20 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинган. “Ҳозирда, барча фавқулодда чоралар кўрилмоқда – ёнғинни бартараф этиш учун 242 та вертолёт ва 6 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи сафарбар қилинган”, дейилади мамлакат ИИВ баёнотида.
Куба етакчиси исроилнинг АҚШ қўллаб-қувватлаши билан фаластинликларга қарши амалга ошираётган ҳужумларини танқид қилди. У Ғазодаги аҳолининг оғир аҳволи ҳақида сўз юритиб, бундай ҳужумлар оқибатида халқаро ҳуқуқ қоидаларининг бузилаётганини таъкидлади. Президент шунингдек, бу ҳаракатлар жазосиз қолмаслиги кераклигини қайд этди.
2024 йил 22 декабр куни уч нафар Ўзбекистон фуқароси яқин қариндошининг таклифи билан БААга борган ва ижара уйига жойлашган. Бироқ уларни таклиф қилган шахс 23 февраль куни ҳеч қандай тушунтиришларсиз Қатарга чиқиб кетган ва алоқани узган. Бунинг оқибатида аёллар ижара ҳақини тўлай олмай, қийин аҳволга тушган.
Анқара бундай келишувлар билан ўз ҳарбий мавқеини мустаҳкамлар экан, исроил бу жараённи хавф сифатида баҳолаб, АҚШ билан музокаралар ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Туркиянинг Суриядаги иштироки кенгайиши Яқин Шарқдаги геосиёсий вазиятга қандай таъсир этади?
Дунё бўйлаб 50 нафар нуфузли Ислом уламолари Исроил ва АҚШга нефт экспорт қилишни дарҳол тўхтатиш ҳақида фатво эълон қилди. Улар ҳукуматларни фақат баёнотлар билан чекланмасдан, аниқ чоралар кўришга ундамоқда.
Россия Либерал-демократик партияси Давлат Думасига патент асосида ишлаётган мигрантлардан 30% даромад солиғи ундириш таклифини киритди. Партия раҳбари бу чора бюджет даромадини ошириш ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшишини таъкидламоқда. Агар таклиф қабул қилинса, мигрантлар учун солиқ юки икки бараварга ортади.
«No Other Land» фильми муаллифларидан бири, фаластинлик режиссёр Хамдан Балал Ғарбий Соҳилда ниқоб кийган яҳудий кўчманчилар томонидан калтакланди ва ҳарбийларга топширилди. Унинг автомобилига зарар етказилиб, ўзи оғир жароҳат олган.
АҚШда Колумбия университети талабаси Юнсо Чунг ҳукумат томонидан депортация қилинишга уринишгани сабабли президент Доналд Трамп маъмуриятига қарши даъво аризаси берди.