Буюк Британия разведкаси Украина урушида Россия ҳарбийларининг улкан йўқотишларига оид сўнгги маълумотларни эълон қилди. Бу Иккинчи жаҳон урушидан бери энг катта йўқотиш ҳисобланиши қайд этилган.
Сўнгги бир неча ойлик танаффусдан сўнг, ҲАМАС қуролли қаноти Тел-Авивга ракета ҳужумини амалга оширди. Бу ҳужум Исроилнинг Ғазо секторидаги тинч аҳолига қарши олиб борган ҳарбий операцияларига жавоб сифатида ташкил этилгани айтилмоқда.
Франция парламентида спорт тадбирларида диний рамзлар, жумладан, мусулмон аёлларининг ҳижоб ўрашига чеклов қўювчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бу қарор жамиятда катта мунозараларга сабаб бўлиб, инсон ҳуқуқлари фаоллари ва мусулмонлар жамоаси вакиллари томонидан кескин танқид қилинмоқда.
Эрон АҚШ президенти Доналд Трампнинг Оятуллоҳ Али Хоманеийга йўллаган мактубига тез орада расмий жавоб бериши кутилмоқда. Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчийнинг маълум қилишича, Теҳрон босим ва таҳдидлар остида музокаралар олиб бормайди.
Кеча тунда АҚШнинг Яманнинг бир нечта вилоятларига, жумладан, пойтахт Сано шаҳрига уюштирган ҳаво ҳужумлари натижасида бир неча киши, жумладан, етти аёл ва икки бола ҳалок бўлди. Шиддатли бомбардимонларга қарамай, Ҳусийлар Исроил ва АҚШ кемаларини Қизил денгизда таъқиб қилишда давом этишларини маълум қилишди.
Maariv нашрига кўра, исроил ҲАМАСга босим ўтказиш мақсадида Ғазодаги ҳарбий амалиётларни кучайтиришга қарор қилди. Яқин кунларда янги ҳужумлар қуруқликдан амалга оширилиши мумкин. Агар исроил армияси Ғазога кирса, у ерда узоқ вақт қолиши эҳтимоли бор.
Павел Дуровyнинг айтишича, Tealgram дунёдаги энг оммавий платформалардан бирига айланди. Айни пайтда унинг миллиарддан ортиқ фойдаланувчиси бор. Telegram Premium обуначилари ҳам кескин ошиб, ҳозирда фойдаланувчилар сони 12 миллиондан ошди. Компания эса 2024 йилда илк бор даромадга кирди.
Доналд Трамп Оятуллоҳ Али Хоманаийга кескин мактуб йўллаб, янги ядро битими бўйича музокаралар учун икки ой муҳлат берди. Агар Эрон музокаралардан бош тортса, оғир оқибатларга дуч келиши мумкинлиги айтилган. Вашингтон ва Исроил ядро объектларига ҳарбий зарба бериш эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Хоманаий эса музокаралар таклифини “алдов” деб баҳолади.
Европанинг йирик саноат гигантлари оммавий ишдан бўшатишларни бошлади. Siemens 6000 ходимни қисқартиришни режалаштирса, Audi 2029 йилгача 7500 иш ўрнини йўқотиши мумкин. Германия саноати инқироз остонасидами?
Хитойда туғилиш даражаси пасаймоқда. Ҳукумат эса аҳолининг қисқаришига қарши янги чоралар кўришни бошлади. Энди фарзандли бўлган оилаларга катта миқдорда пул мукофотлари тўлаб берилади. Бу ташаббус Хитойнинг демографик инқирозини ҳал қила оладими?