Трамп Оқ уйда БАА раҳбарияти вакили билан стратегик ҳамкорликни муҳокама қилди. Bloomberg нашрининг таъкидлашича, Абу-Даби сунъий интеллект ва илғор технологиялар соҳаларига катта сармоя киритиб, Америка чиплар бозорига киришни мақсад қилган.
Бангладешда Аракан қутқариш армияси (ARSA) раҳбари Абу Аммор Жунипи ҳибсга олингани айтилмоқда. У роҳинжа мусулмонларини ҳимоя қилиш йўлида кураш олиб борган ва ташкилотнинг муҳим етакчиларидан бири ҳисобланган. Бангладеш полицияси уни ноқонуний фаолиятда айбламоқда.
Туркияда Истанбул шаҳар ҳокимиятига қарши кенг кўламли операция ўтказилди. Шаҳар мэри Экрем Имамоғлу ва 100 дан ортиқ шахс порахўрлик, фирибгарлик ва жиноий уюшмага раҳбарликда айбланмоқда. Мухолифат буни сиёсий тазйиқ деб баҳоласа, ҳукумат тергов қонуний эканини таъкидлаяпти.
Исроилнинг Ғазо томон амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида 400 дан ортиқ фаластинлик фуқаро шаҳид бўлди, 500 дан ортиғи яраланди. Шифохоналарда ўрин ва дори-дармон танқислиги кузатилмоқда. БМТ ва халқаро ҳамжамият зудлик билан зўравонликни тўхтатишга чақирмоқда.
Шимолий Кипр ҳукумати мактабларда ҳижобни расман тақиқлади. Ушбу қарор дунёвийлик ва диний эркинликлар ўртасидаги тортишувларни кучайтирмоқда. Мухолифат буни диний чеклов сифатида қораласа, ҳукумат уни “тарихий қадам” дея баҳоламоқда. Жамиятда кескин муҳокамалар авж олган.
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Девид Лемми Исроилнинг Ғазога ҳужумларида тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ортиб бораётганини “даҳшатли” деб баҳолади. У можарони тўхтатиш ва гуманитар ёрдамни оширишга чақирди. Парламентдаги чиқишида эса Исроилнинг 15 кундан бери ёрдам етказилишини тўсиб келаётганини халқаро ҳуқуқ бузилиши сифатида таъкидлади.
Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Доналд Трамп ўртасида телефон орқали муҳим суҳбат бўлиб ўтди. Етакчилар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва стратегик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Кремль 30 кунлик сулҳга ижобий муносабат билдирди, шунингдек, маҳбуслар алмашинуви ва яраланган украиналик аскарларни қайтариш масаласи ҳал этилди.
Бугунга қадар Россиянинг энг даромадли компанияларидан бири сифатида баҳоланиб келган “Газпром” 2024 йилда 1,076 триллион рубль зарар кўрди. Бу компания учун рекорд даражадаги йўқотиш бўлиб, кунлик зарар ҳажми қарийб 3 миллиард рубльни ташкил қилди. Шундай бўлса-да, расмий хабарларда даромад ўсгани қайд этилган.
Исроил армиясининг кенг кўламли ҳужумлари Ғазодаги тинч аҳоли ҳаётига жиддий хавф солмоқда. Оқ уй эса бу тажовузни нафақат қўллаб-қувватламоқда, балки унинг бевосита ташкилотчиси сифатида ҳаракат қилмоқда.
Саудия Арабистонида "ахлоқсиз ҳаракатлар"га қарши курашаш доирасида 50 дан ортиқ киши, жумладан, 11 нафар аёл ҳибсга олинди. Бу мамлакатда сўнгги ўн йилликда илк бор бундай фаолият расман эътироф этилиши ҳисобланади.