Кеча, 6 март куни, Суриянинг Латакия, Хомс, Ҳалаб ва Жабла шаҳарларида давлат хавфсизлик кучлари ва собиқ режим тарафдорлари ўртасида кескин тўқнашувлар содир бўлди. Бир кеча ичида Сурия хавфсизлик кучларидан камида 30 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилмоқда. Исёнга шиалар ҳам аралашиб, жанговар ҳаракатларда иштирок этган.
АҚШ президенти Дональд Трамп 1 триллион долларлик харидлар эвазига Саудияга биринчи хорижий ташрифини амалга оширишини маълум қилди. Минг афсуски аксарият мусулмон давлатлари раҳбарлари қўшни давлатларда яшовчи диндошлари оч-наҳорликда ҳаёт кечираётган бўлса-да, ўзларининг шоҳона яшашлари эвазига босқинчи давлатларни янада бой қилмоқда. Қонхўр мамлакатлар эса улардан олган пулларини яна мусулмонларни қирғин қилишга сарфлаяпти.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу мамлакат мудофаа армиясининг янги қўмондони этиб генерал-лейтенант Эял Замирни тайинлади. У ўз лавозимига киришиши биланоқ, 2025 йил фаол ҳарбий ҳаракатлар йили бўлишини ва Ҳамас устидан тўлиқ ғалаба қозониш мақсад қилиб қўйилганини таъкидлади.
АҚШ президенти Дональд Трамп ҲАМАСдан исроиллик асирларни озод қилишни талаб қилди ва акс ҳолда оғир оқибатлар ҳақида огоҳлантирди. У шунингдек, Ғазо аҳолисига ҳам таҳдид қилиб, гаровдагилар озод этилмаса, жазо бўлишини билдирди.
Бош Ассамблеяда ҳар бир аъзо битта овозга эга, аммо бу кам аҳамиятга эга. Айнан вето ҳуқуқига эга беш доимий аъзоси бўлган 15 аъзодан иборат Хавфсизлик кенгаши барча масалаларни ҳал қилади. Нима учун беш аъзо бутун дунё учун қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлиши кераклиги ҳеч қачон тушунтирилган эмас, ҳатто асосланмаган ҳам.
Афғонистонлик собиқ дипломат мулла Абдуссалом Заифнинг таъкидлашича, Зеленский Европа ва Америка манфаатлари учун ўз мамлакатини қурбон қилган ва халқини иккиюзламачиларнинг қўлига қаратиб қўйди.
Биз араб давлатларини душманга қарши туришга, Фаластинни қўллаб-қувватлашга чақирамиз, деган Фаластинлик ватанпарварлар.
Мисрда Фаластин ҳукумати илтимосига биноан фавқулодда араб саммити бўлиб ўтди. Саммит иштирокчилари Миср томонидан тайёрланган Ғазони қайта қуриш режаси ва якуний декларацияни бир овоздан қабул қилди.
Рамазон ойининг иккинчи кунида "Торхам" назорат-ўтказиш пунктида Афғонистон ва Покистон чегарачилари ўртасида отишма содир бўлди. Тўқнашувларда бир афғон чегарачиси ҳалок бўлди, икки покистонлик яраланди.
Талаба қизлардан 54 нафари Қуръонни ёд олган бўлса, 86 нафари Олий исломшунослик бўлимининг таржима ва тафсир йўналишини битирган, қолганлари эса Қуръон ва қироат йўналишини тамомлаган.