Муборак Рамазон ойи давомида Доғистон ҳудудида алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси тўлиқ тақиқланди. Мазкур тақиқни бузганларга жазо қоидабузарнинг мақомига қараб турлича бўлади: мансабдор шахслар учун 5 мингдан 10 минг рублгача, юридик шахслар учун эса 50минг дан 100 минг рублгача жарима белгиланган.
АҚШ давлат котиби Марко Рубио Исроилга тахминан 4 миллиард долларлик қурол етказиб беришни тезлаштириш ҳақидаги меморандумни имзолаганини эълон қилди. Дональд Трамп президентликка келганидан буён АҚШ Исроилга 12 миллиард долларлик қурол сотишни маъқуллаган.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат ичида содир бўлган асосий воқеалар.
Ғазо ва Ливанда иккита мўрт сулҳ тузилган бир пайтда, Исроилнинг минтақада ҳарбий ҳаракатларни кучайтириши – куч намойишими, ўзига ҳаддан зиёд ишончми ёхуд муваффақиятсизлик оқибатларидан қочиш учун уруш ҳолатини чўзишга уринишми – буни аниқлаш қийин. Исроил ё мисли кўрилмаган куч билан ҳаракат қиляпти ёки мисли кўрилмаган заифлигини яширишга уриняпти.
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасидаги учрашув тортишувли кечди. Натижада Зеленский Овал кабинетни муддатидан олдин тарк этди. Икки давлат ўртасидаги нодир қазилма бойликлари бўйича келишувга ҳам эришилмади.
Россия ва Америка Истанбулда 6,5 соат музокара олиб борди. АҚШ томонининг маълум қилишича, унда асосий эътибор ҳар икки томонда дипломатик ваколатхоналар фаолиятини нормаллаштиришга қаратилган.
Илон Маск ушбу ҳолатни қоралаб “тартибсизлик” деб атади ва “Ҳозиргина президентлик сайловларида энг кўп овоз олган одамни ҳибсга олишди”, деб ёзди.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.
Хитойнинг Zhejiang Communications Construction Group Co компанияси Тожикистонда Марказий Осиёдаги энг узун автомобиль кўпригини қуради. Янги кўприк Роғун ГЭСи қурилиши доирасида сув остида қоладиган мавжуд автомобиль йўлида барпо этилади.
АҚШда исломни янги қабул қилган мусулмонларга зарурий билимларни бериш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган мобил илова ишга туширилди. "Reverts Guide - бу шунчаки маълумотлар эмас, балки қўллаб-қувватлаш, – дейди дастурни яратишда ёрдам берган мусулмон талаба Жой Ампонса. – Бу беш вақт намоз ўқиш одатини ривожлантиришга, кўпчилик мусулмонларга душман бўлган жамиятга мослашишга ва ўзингни шундай қабул қилишга ёрдам беради”.