Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия бош вазири Роберт Фицо ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Самарқанднинг Регистон майдонида жойлашган "Тиллакори" мадрасасини реставрация қилишга рухсат берилган. Шунингдек, Самарқанд вилоятида жойлашган "Сўфи Оллоёр" масжидида таъмирлаш-тиклаш ишлари лойиҳаси ҳам маъқулланган.
Шавкат Мирзиёев ватандошларимизни, шу жумладан, ҳозирда хорижий давлатларда бўлиб турган ватандошларимизни ҳам улуғ айём билан қутлаб, уларга соғлик-омонлик тилади.
Ўзбекистон Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Афғонистон аҳолисига жўнатган 183 тонна озиқ-овқат маҳсулоти Балх вилоятига етказилди. Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, гуруч, шакар, макарон ва қандолат маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, тез тайёрланадиган таомлар, қизил ловия ва мош ўрин олган.
2025 йилнинг ёз мавсуми учун Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида "Баҳри тожик" сув омборидан фойдаланиш бўйича келишув имзоланди. Маълумот учун, "Баҳри тожик" (илгариги "Қайроққум") сув омбори – Тожикистондаги энг йирик сув манбаларидан бири бўлиб, 1950 йилда Сирдарё дарёсидан сув олиш мақсадида қурилган.
Қурбон ҳайити кунида Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдинроқ иш бошлайди. Бундан ташқари, байрам муносабати билан метро соат 03:00 дан 10:00 га қадар барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
Ижтимоий тармоқларда 19 ёшли йигит онлайн қиморда катта миқдорда пул ютқазиб, ўзини дарахтга осиб ўлдиргани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бош прокуратурага кўра, жорий йилнинг 31 май куни Яшнобод тумани Истиқлол кўчасидаги дарахтдан 2006 йилда туғилган, Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи Ф.Ў. исмли йигитнинг арқонга осилган жасади топилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
Бишкекнинг Первомайск туман суди собиқ президент Алмазбек Атамбоевни қатор жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, уни сиртдан 11,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Атамбоев Чуй вилояти Қўй-Тош қишлоғида ер участкаларини ноқонуний йўл билан олганликда, коррупцияга йўл қўйганликда, шунингдек, 2019 йил да оммавий тартибсизликларни уюштирганликда айбдор деб топилган.
Суҳбат давомида ҳайдовчи ушбу гўшт маҳсулотлари ўзига тегишли эмаслигини ҳамда уни айтилган манзилга олиб кетаётганини билдирган. Гўшт маҳсулотлари Сирдарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси лабораториясига топширилган ва улар эшак гўшти экани тасдиқланган.
Россияда Ханти-Мансийск округи думаси депутати Холид Таги-Заде «Сибир – ўзбекларнинг тарихий ватани» деган баёноти ортидан Коммунистик партия сафидан чиқарилди.