Самарқандда ўтказилган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи (ЕИ)” саммитида иштирок этган иттифоқнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуард Стипрайс ўзаро ҳамкорлик учун 12 миллиард евролик инвестиция ажратилганини маълум қилди.
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев ҳукумат энергия ресурслари, жумладан нефт ва газни Россиядан эмас Озарбайжон ва Эрондан харид қилиш имкониятларини кўриб чиқаётганини маълум қилди.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз саҳифасида эълон қилган хабарга кўра, никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври”ни бекор қилишга оид қонун Президент томонидан имзоланди.
Андижон вилоятининг Бобур шаҳрида хитойлик инвестор 250 миллион доллар инвестиция ҳисобига замонавий мажмуа қурмоқчи. Лойиҳага мувофиқ, 55 гектар ҳудудда бизнес маркази, меҳмонхона, савдо марказлари ва 3 минг хонадонга мўлжалланган уй-жой қурилади.
Қозоғистон маданият ва ахборот вазири Аида Балаева минтақа давлатлари томонидан ягона телеканални йўлга қўйиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Лойиҳага кўра, контент алмашиш, тренинглар, факе хабарларга қарши курашиш ва ёш журналистларни қўллаб-қувватлаш режалаштирилган.
Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучлари базасидаги эскирган Су-27 ва МиГ-29 самолётлари ўрнига Хитойдан учоқлар сотиб олмоқчи. Пекин томони эса, янги қирувчи самолётларни етказиб беришга розилик билдирган.
Ижтимоий тармоқларда Шавкат Мирзиёвга мурожаати билан машҳур бўлган Тошкентдаги "Омина" жоме масжидининг собиқ имом-хатиби Фазлиддин Парпиевнинг Истанбулда қўлга олингани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур хабарларга аниқлик киритиш учун "Азон Глобал" жамоаси Парпиевнинг яқинлари билан боғланди.
Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида таҳсил олувчи талабанинг айтишича, ҳар ҳафта университетда пропагандага асосланган маърузалар ҳамда Украинадаги "Махсус ҳарбий операция"га тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Эълон қилинган лойиҳага кўра, чорраҳалар ва пиёдалар ўтиш жойларида “ақлли светофорлар” ҳамда замонавий техник воситалар ўрнатилади. Йўлларни ёритиш, тозалаш ва белгилаш хизматлари хусусий компаниялар орқали ташкил этилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ислом тараққиёт банки ўртасида имзоланган 40 миллион долларлик грант шартнома орқали республика бўйлаб 58 та янги инклюзив мактаб қуриш, мактабларни замонавий жиҳозлаш ва ўқув дастурларини такомиллаштириш режалаштирилган.