Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги кўра, элчига амалиётнинг ҳуқуқий асослари ва фуқароларга нисбатан куч ишлатиш сабаблари юзасидан тушунтириш бериш талаб қилинган. Шунингдек, асоссиз куч ишлатиш ҳолатлари тасдиқланса, масъул ходимларга чора кўриш сўралган.
Маълумотларга кўра, зилзила оқибатида Рашт ва Тожикобод туманларида жами 94 та турар жой биноси ва битта мактаб жиддий шикастланган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 37.7 млнга етган Ўзбекистон аҳолисининг 56 фоизи — 21,1 млн киши меҳнатга лаёқатли ёшдагилардан иборат. Бу эса меҳнат бозори ва иқтисодий фаоллик учун муҳим ҳисобланади.
Туркияда Полиция Ташкилотининг 180 йиллиги ўтказилмоқда. Шу муносабат билан Истанбулдаги Аюб Султон жомеъ масжидида Мавлуди шариф маросими бўлиб ўтди.
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фиданнинг маълум қилишича, мамлакат мудофаа вазирлиги ва миллий компаниялари Қўшма Штатлардан умумий қиймати 20 миллиард долларга тенг ҳарбий маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар харид қилишни режалаштирмоқда.
Қозоғистонда ядровий илм-фанни ривожлантириш стратегик мақсадлардан бири сифатида белгиланди. Президент Тоқаев мамлакат атом энергетикаси, ядровий тиббиёт, водород энергетикаси ва сунъий ёқилғи ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Ўзбекистон Евроосиё Тараққиёт Банки (ЕОТБ)ни ташкил этиш тўғрисидаги битимга қўшилди. Мазкур ҳужжатни Президент Шавкат Мирзиёев имзолади.
Фарғона вилояти Тошлоқ туманида Хитойнинг Shandong Aipurui Steel Plate Co., Ltd. компанияси томонидан металлургия заводи қурилиши режалаштирилмоқда. Айтилишича, заводнинг умумий қиймати 120 миллион доллардан ортиқ бўлиб, лойиҳа уч босқичда амалга оширилади.
Ўзбекистонда ноқулай табиий-иқлим шароитига эга ҳудудларда ишловчи бюджет ташкилотлари ходимларига иш стажига асосан устама тўланади. Бу тартиб Ҳукумат қарори билан тасдиқланган махсус низомда белгиланди.
Россия бош раввини Берл Лазар Тошкентда икки кунлик расмий ташрифда бўлди. У Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов, Диний ишлар бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ҳамда маҳаллий яҳудий жамоаси вакиллари билан учрашди.