Президент Сердар Бердимуҳамедов мамлакатнинг жазони ўташ муассасаларида сақланаётган 321 фуқаро афв этилиши тўғрисида фармонни имзолаб, ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарларига афв этилган шахсларнинг ўз вақтида оилаларига қайтишини ташкил этиш бўйича топшириқ берди.
Янги эълон қилинган World Happiness Report 2025 натижаларига кўра, Ўзбекистон энг бахтли мамлакатлар рейтингида 6 поғона пастлаб, 53 ўринга тушди. Марказий Осиёда Қозоғистон 43 ўрин билан етакчилик қилмоқда. Финляндия эса саккизинчи йил кетма-кет дунёдаги энг бахтли давлат деб топилди.
Истанбул мэри ва яна 105 киши ҳибсга олинган тергов жараёни фонида, Туркия расмийлари мухолифатнинг босими ва тарқатилаётган асоссиз маълумотлар ҳақида огоҳлантирди. Фахриддин Алтун суд мустақиллигига путур етказишга уринаётган ҳаракатларни танқид қилиб, фуқароларни фақат расмий манбаларга ишонишга чақирди.
Туркия Республикаси Бош прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари доирасида 106 нафар гумонланувчи, жумладан Истанбул шаҳар мэри Акром Имомўғлига нисбатан ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарилди.
Янги бизнес бошлаганлар учун қўллаб-қувватлаш механизмини жорий этилмоқда. Энди илк бор маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлар жавобгарликдан озод қилиниб, камчиликларни бартараф этиш имкониятига эга бўлади.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 43 йил қамоқда сақланган суриялик учувчи Рағид ат-Татарига Халқаро хайрия мукофотини топширди. У тинч аҳолини бомбардимон қилиш буйруғини бажаришдан бош тортгани учун Асад режими томонидан қамалган ва оғир қийноқларга дучор қилинган эди.
Туркияда Истанбул шаҳар ҳокимиятига қарши кенг кўламли операция ўтказилди. Шаҳар мэри Экрем Имамоғлу ва 100 дан ортиқ шахс порахўрлик, фирибгарлик ва жиноий уюшмага раҳбарликда айбланмоқда. Мухолифат буни сиёсий тазйиқ деб баҳоласа, ҳукумат тергов қонуний эканини таъкидлаяпти.
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб мактаб ва боғча раҳбарлари ҳамда ўринбосарларининг иш ҳақи сезиларли даражада оширилади. Бундан ташқари, мактаб ходимлари учун рағбатлантириш тизими жорий этилиб, мукофот пули миқдори кўпаяди. 2026 йилдан эса директор ва ўринбосарлар KPI натижалари асосида қўшимча устама олади.
Ўзбекистонда TEMU маркетплейси фаолияти тикланиши кутилмоқда. Платформа расман маҳаллий юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди, аммо солиқ ва қонунчилик билан боғлиқ айрим масалалар ҳали тўлиқ ҳал этилмаган. Ҳозирда якуний расмий қарор кутилмоқда.
Талаба Робияхон Музаффархонова 12 соат ичида Қуръони Каримнинг 30 порасини ёддан ўқиб, хатм қилишга муваффақ бўлди. 2014 йилдан буён муассасада давом этиб келаётган Қуръонни бир кунда ёддан тиловат қилиш анъанаси бу йил ҳам яхши натижалар қайд этмоқда.