Устоз ҳақида бу каби асоссиз хабарлар тарқатилишига сабаб бўлган ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг айтишича, Мубашшир Аҳмад Жиноят кодексининг 244-2-моддада назарда тутилган жиноятда гумонланмаётгани, ахборот тарқатишда техник хатоликка йўл қўйилган.
Истанбулда Туркия ва хорижий давлатлардаги яҳудий мактаблари ва синагогаларига бир вақтда ҳужумлар уюштиришни режалаштиришда гумонланган ўзбекистонлик қўлга олинди. Туркияга Европа давлатлари орқали кирган гумонланувчининг террорчи гуруҳлар билан ёзишмалари фош қилинган ва кузатувга олинган.
“VERUM LAW FIRM” адвокатлик фирмаси “Azon” лойиҳалари ва “Azon Global”ахборт-таҳлилий портали асосчиси, Туркиядаги Ўрта Осиё халқлари “Азон” вақфи Васийлар кенгаши раиси Устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) ҳақида ижтимоий тармоқлардаги ўта оғир жиноятларда айбланиб, қидирувга берилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан баёнот берди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШдан турли давлатларга депортация қилинаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун Америка билан ҳамкорлик қилинаётганини билдирди. Жумладан, Америка томонига Коста Рика ва Панамага юборилаётган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот сўраб мурожаат қилинган.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатнинг амалдаги конституциясини ўзгартириш бўйича умумхалқ референдумини ўтказишга чақирди. Reuters агентлигининг ёзишича, бу Арманистоннинг азалий рақиби бўлмиш Озарбайжон билан тинчлик шартномасини тузишга ёрдам бериши мумкин.
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда таълим ва йўл инфратузилмасини яхшилаш учун қарийб 300 млн доллар ажратади. Грант битимлари доирасида инклюзив таълим талабларига асосланган жами 58 та мактаби қурилади. Шунингдек, Сирдарё вилоятидан ўтувчи А-373 автомобиль йўли реконструкция қилинади.
Тошкентнинг қадимий Ўқчи маҳалласида барпо этилган Tashkent City ҳудудидаги галереяга айлантирилган “Орифжонбой” тарихий масжиди яна намоз ўқиш учун очилди. Бироқ ҳозирча масжид таҳоратхонаси йўқ.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда бўлиб турган Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж ва Умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Вазир Мирзиёевга Саудия Арабистони подшоҳи Салмон Ол Сауднинг Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчасини топширган.
Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Қуръон тиловати мусобақаси нафақат оддий томошабинларни, балки ҳакамлар ҳайъатини ҳам ҳайратга солди, дейди «Равза» жомеъ масжиди имом-хатиби Илнур Вафин. Унинг сўзларига кўра, мусобақа кетма-кет иккинчи йил ўтказилиб, иштирокчилар йил давомида катта ютуқларга эришган. Масалан, ўтган йили 10 та сура ёд олганлар ҳозир 30 поранинг ярмини, баъзилари эса бутун порани ёд олишга муваффақ бўлган.
Эртага, 20 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисида диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун кўриб чиқилади.