Қирғизистонда дафн маросимлари, тўй ва бошқа оилавий тадбирларда исрофгарчиликка қарши курашишни таклиф қилувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. Унга кўра, дафн маросимларида майда чорва, от ёки қорамол сўйиш тақиқланади.
Қирғизистон ҳукумати мамлакатда экологик тоза ва замонавий шаҳар барпо этишга қарор қилди. Президент қарорига мувофиқ, давлат идоралари ёз фасли бошлангунига қадар 350 гектардан ортиқ ер майдони ажратилган ҳолда шаҳар концепциясини тайёрлаши керак.
Туркия ҳукумати Саудия Арабистони билан 6 миллиард долларлик мудофаа шартномасини тузишни режалаштирмоқда. Ушбу келишув доирасида Саудия қироллиги ҳарбий кемалар, танклар ва ракеталарни сотиб олиши мумкин.
Ўзбекистон TUSAŞ (Туркия аэрокосмик компанияси) томонидан ишлаб чиқарилган ANKA учувчисиз учоқларини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Дронларни тез орада етказиб бериш бошланиши кутилмоқда.
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университети ўз фаолиятини бошлайди. Ўқув дастурлари халқаро ташкилотлар рейтингида 1000 талик рўйхатга кирган ва ўз соҳасида етакчи Туркия олий таълим муассасаларининг дастурлари асосида ишлаб чиқилади.
Косовонинг Липлян муниципалитети турк тилига расмий мақом бериш тўғрисида тарихий қарор қабул қилди. Липлян турк тилини расмий тил сифатида тан олган Косоводаги учинчи муниципалитетга айланди.
Туркиянинг Коня вилоятида жойлашган Селчуклу туманида тўрт қаватли турар-жой биноси қулаб тушди. Воқеа кечқурун содир бўлган бўлиб, ҳозирда қутқарувчилар вайроналар остида қолганларни қутқариш ишларини давом эттирмоқда.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Генерал Узоқов кўчасида ҳашар йўли билан бунёд этилган Имом Бухорий номидаги масжид бузиб ташланди. Мазкур ҳудудда яшовчи фуқаролар ҳолат бўйича судга мурожаат қилган. Бироқ негадир суд 29 январга қолдирилган.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида электрон сигареталар ва никотин мосламаларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, олиб кириш ёки олиб чиқиш қатъиян тақиқланади.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Анқарада Руанда президенти Паул Кагаме билан ўтказилган яккама-якка ва делегация учрашувларидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Руанда ва Конго Демократик Республикаси ўртасидаги можарони ҳал этишга Туркия тайёр эканини таъкидлади.