Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлди. Кадрларда совуқ ҳавода енгил байрамона кийимда турган ўқувчиларнинг кўприк очилиш маросимига жалб қилингани акс этган. Бу ҳолат юзасидан Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) муносабат билдирди.
Туркия статистика институти маълумотларига кўра, Кастамону мамлакатнинг энг диндор вилояти деб топилди. Ушбу вилоятда ҳар 145 кишига битта масжид (жами – 2605 та) тўғри келмоқда. Иккинчи ўринни Самсун (497 кишига битта, жами 2751 та масжид) эгаллади. Шу вақтга қадар биринчиликни банд қилиб келган Коня ҳар 705 кишига битта, жами 3255 та масжид билан учинчи ўринга тушиб қолди. Маълумот учун, бутун Ўзбекистон бўйича масжидлар сони, Masjid.uz маълумотларига кўра, 2043 тани ташкил этмоқда.
Туркиянинг Анталия вилоятида яшовчи йигит ижтимоий тармоқларда Қуръони карим устига ўтириб, унга нисбатан ҳурматсизлик қилган йигит ҳибсга олинди. Унга нисбатан диний қадриятларни ҳақорат қилиш айби бўйича иш очилди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатда иккинчи ва учинчи атом электр станциялари қурилишини маъқуллади. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон атом энергетикасини ривожлантириб, энергия тақчиллигини бартараф этиш орқали иқтисодий ўсишга эришишни мақсад қилмоқда.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 456 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
2025 йил 3 январь куни Нукус шаҳрида ФВВга қарашли ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган 19 ёшли аскар маст ҳолда тинч аҳолининг уйига кириб, ухлаб ётган аёлга тегажоғлик қилган. Бу ҳам етмагандек 5 кишини пичоқлаган, улардан бири шифохонада вафот этгани айтилмоқда.
Қозоғистоннинг Остона–Петропавловск автомагистралида 95 та автомобиль иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) содир бўлди. Ҳодисага қор бўрони, ёмон кўриш шароити ва ҳайдовчиларнинг тезлик ҳамда хавфсиз масофага риоя қилмаслиги сабаб бўлган.
2025 йилнинг биринчи кунида Россия Федерацияси таркибидаги Чеченистон Республикасида янги диний таълим муассасаларининг қурилишига старт берилди. Грозний шаҳрида қурилаётган янги мадраса куҳна Бухорода таваллуд топган буюк муҳаддис олим Имом Ал-Бухорий номи билан аталади.
2025 йилдан Ўзбекистонда хорижий юк ташувчилари учун янги тарифлар амалга киритилади. Туркманистон юк машиналари учун йиғимлар оширилган бўлса, Эрон транспорт воситалари учун тўловлар бекор қилинди.
Қозоғистон гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашни кучайтириб, ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланган шахслар учун умрбод қамоқ жазосини жорий қилди. Президент Қосим-Жомарт Токаев ушбу тартибни назарда тутувчи қонун лойиҳасини имзолади.