Қирғизистон Жогорку Кенеши (парламенти) милиционерларни обрўсизлантириш мақсадида видеога олишни тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини рад этди. Лойиҳада милиция ходимларининг хизмат фаолиятини суратга олиш ва бу материалларни тарқатган шахсларга нисбатан жарима ёки ҳибсга олиш жазосини қўллаш таклиф этилган эди.
Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 8-мактаб директори хизмат хонасида қимор ўйини ташкил этгани учун ишдан олинди. Унинг ҳаракати ички қоидаларни бузган деб топилиб, меҳнат шартномаси бекор қилинди. Ҳозирда ҳодиса бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қозоғистон Сурияда собиқ ҳукумат кучларига қарши курашган “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” гуруҳини террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритмаганини қайд этди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алибек Бақоев BES.media нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Грузия ҳукуматининг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокараларни 2028 йилгача тўхтатиб қўйиш қарорига қарши намойишлар 22 кундан бери давом этмоқда. Намойишчилар кечаси яна пойтахт Тбилиси кўчаларига чиқиб, ҳукумат ҳаракатларидан норозилигини билдиришди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Россия президенти Владимир Путинга РФ генералига уштирилган суиқасд муносабати билан ҳамдардлик билдириб, терактни кескин қоралади.
Чехия парламентининг юқори палатаси, сенат 1944 йилда Қрим татарларининг Совет ҳукумати томонидан депортация қилиниши ва ўлдирилишини геноцид сифатида тан олди. Бу қарор Қрим татарларининг тарихий адолат учун олиб бораётган кўп йиллик курашида муҳим қадам бўлди.
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги делегация Афғонистонга ташриф буюриб, DABS бош директори Абдул Бари Умар билан музокаралар ўтказди. Учрашувда «Ўзэнергосотиш» ва DABS компаниялари ўртасида 2025 йил учун электр энергиясини сотиб олиш шартномаси имзоланди.
"Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" етакчиси Аҳмад ал-Шара (Жоланий) Сурияни тиклаш жараёнига оид саволларга жавоб берди. Унинг сўзларига кўра, Сурия иқтисодиёти оғир аҳволда қабул қилинган бўлса-да, ҳамкорлик орқали сезиларли натижаларга эришиш режалаштирилган. У Сурия келажаги учун сабр ва қатъият зарурлигини алоҳида урғулади.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 439 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Токаев Гвинея-Бисауни Қозоғистоннинг Африкадаги муҳим ҳамкори деб атаб, икки томонлама муносабатларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон саноати, рақамлаштириш, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан имкониятлар мавжудлигини айтди.