Баҳрайн ўзининг илк миллий сунъий йўлдоши Ал-Мунзирни муваффақиятли орбитага учирди. Бу нафақат илмий ютуқ, балки қиролликнинг космик соҳадаги янги даврини бошлаб берувчи тарихий воқеа сифатида эътироф этилмоқда.
Белградда ярим миллионга яқин фуқаро кўчага чиқди. Сабаб – ҳалокатли фожиа, коррупция ва инфратузилма муаммолари. Ҳукумат босим остида: бош вазир истеъфога чиқди, аммо намойишчилар президент Вучичнинг ҳам кетишини талаб қилмоқда. Сербия сиёсий инқироз ёқасида.
Яманда кескинлик янада авж олмоқда. Ҳусийлар АҚШ ва Британиянинг Сано вилоятига қилган ҳаво ҳужумига кескин жавоб қайтаришни маълум қилди. Улар бу ҳужумни ҳарбий жиноят деб баҳолаб, Яман халқи ўз позициясидан чекинмаслигини таъкидлашди. Геосиёсий майдонда вазият янада таранглашмоқда.
Офстед — Англия таълим стандартлари бўйича масъул органга илк бор мусулмон раҳбар тайинланди. Ҳамид Пател эндиликда мамлакат мактабларини инспекция қилиш ва таълим ривожланишини стратегик режалаштиришни назорат қилади.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш бутун дунё бўйлаб мусулмонларга нисбатан муросасизлик ва нафрат кескин кучайиб бораётганини таъкидлади. У онлайн платформаларни нафрат ва таъқибларга қарши кескин чора кўришга чақирди. Ҳисоботларга кўра, сўнгги ҳафталарда Исломофобия билан боғлиқ жиноятлар Буюк Британия, АҚШ, Ҳиндистон ва бошқа давлатларда рекорд даражага етган.
Қирғизистон ва Тожикистон тўлиқ келишувга эришиб, назорат-ўтказиш пунктлари қайта очилди, авиақатновлар тикланди. Озарбайжон ва Арманистон ҳам тинчлик шартномасининг барча бандлари бўйича муросага келди. Бу келишувлар минтақада барқарорлик ва иқтисодий тараққиёт учун қандай имкониятлар яратади?
АҚШнинг Яманнинг Сано вилоятига уюштирган зарбалари оқибатида камида тўққиз нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди ва яна тўққиз киши жароҳат олди. Трамп маъмурияти геосиёсий мувозанатни издан чиқаришга интилмоқда. Вазият эса жиддийлашиб боряпти.
АҚШнинг Колумбия университети раҳбарияти Фаластинни қўллаш мақсадида ўтказилган норозилик акциясида иштирок этган талабаларни ўқишдан четлатди. Санкция қўлланган талабалар сони аниқ очиқланмаган.
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти 43 та давлат фуқаролари учун мамлакат эшикларини ёпишни режалаштирмоқда. Бу давлатлар учта тоифа – «қизил», «тўқ сариқ» ва «сариқ»қа бўлинади. Ўзбекистон ушбу рўйхатда қайд этилмаган.
Эроннинг ядровий дастури бўйича муҳим учрашув Пекинда бўлиб ўтди. Хитой, Россия ва Эрон дипломатлари АҚШ санкцияларига қарши чиқиб, Теҳронга қўйилган чекловларни бекор қилишни талаб қилмоқда. Бу учрашув глобал кучлар мувозанатига қандай таъсир қилади?