Ўтган ҳафта охирида озод этилган исроиллик асир Александр Турбановнинг ўзини асирликда тутган ҲАМАСга мурожаати дунёни ларзага солди. Уни тўлиғича эътиборингизга ҳавола этамиз.
Ҳамас Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва асир алмашиш келишувининг биринчи босқичи доирасида 4 исроиллик аскарнинг жасадини Қизил Хоч ташкилотига топширди. Исроил 641 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди. Уларнинг 97 нафар Ғазога киритилмади. Улар араб давлатларидан бири қабул қилгунига қадар Мисрда қолишади.
1991 йилнинг 26-27 февраль кунлари АҚШ БМТ резолюциясига кўра Кувайтдан чекинаётган Ироқ армияси карвонини бомбардимон қилди. 10 соат давом этган қирғинбаротдан 10 мингдан зиёд киши – ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди.
Испаниядан ҳаж зиёратини адо этиш учун тахминан 3,5 ойдан бери отда саёҳат қилаётган андалуслик уч мусулмон – Абдулла Эрнандес, Абделкадер Ҳаркасси ва Тариқ Родригес Истанбулга етиб келди. Зиёратчилар 8 минг километрлик йўл давомида Италия, Словения, Хорватия, Босния ва Герцеговина, Черногория, Косово, Шимолий Македония, Болгария, Греция ва Туркиядан ўтиб, Сурия орқали Саудия Арабистонига етиб боришни мақсад қилган.
Россия ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг янги раунди Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади. Россия томонининг қайд этишича, муҳокама қилинадиган асосий масала ҳар икки давлатдаги элчихоналар фаолиятини тиклаш бўлади.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.
Чоршанба куни Куала-Лумпур суди исроилликни қурол сақлаш ва контрабандада айбланиб, етти йилга озодликдан маҳрум қилди. У Малайзияга Франция паспорти билпн кирган, лекин қўлга олинганида Исроил паспортини кўрсатган.
ҲАМАСнинг маълум қилишича, Исроилнинг инсонпарварлик ёрдамларини киритмаслик сиёсати сабабли Ғазо секторида олти чақалоқ совуқдан ҳалок бўлди. Исроил 2 миллиондан ортиқ фаластинлик учун мўлжалланган инсонпарварлик ёрдами ва уй-жой таъминотини тўсиб қўйган.
Ривожланган мамлакатларнинг қарзи ўтган йили 214,3 триллион долларни ташкил қилган. Швеция, Нигерия, Хитой, Исроил ва Саудия Арабистони молиявий сектордан ташқари қарз нисбатларининг энг тез ўсишини кузатган бўлса, Аргентина, Туркия, Нидерландия, Греция ва Ирландияда уларнинг кескин пасайганлиги кузатилди.
Исроил 2023 йил 7 октябрь воқеаларига оид расмий баёнотни шубҳа остига олишни жиноийлаштирувчи янги қонунни қабул қилди. Қаршиликсиз ўтган бу қонун, 7 октябрь ҳужумини инкор этадиган, Холокостни шубҳа остига оладиган ёки Исроил хавфсизлик ходимларини халқаро судларда ҳарбий жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортишни қўллаб-қувватлайдиган шахслар ёки ташкилотларга мансуб исроиллик бўлмаган фуқароларга мамлакатга кириш ёки яшашни тақиқлайди.